O‘zLiDeP депутати кўмагида Поп туманидаги 11 нафар ёшлар иш билан таъминланди

09.02.2018, 12:00

O‘zLiDeP депутати кўмагида Поп туманидаги 11 нафар ёшлар иш билан таъминланди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими томонидан ҳудудларда тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларни партиявий механизмлар орқали ҳал этиш ва бунинг натижасида фаол тадбиркорлар сафини кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида “Тадбиркорликни янада фаоллаштириш – жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзусида ўтказиб келинаётган очиқ мулоқотларнинг навбатдагиси Поп туманидаги “Файз” фермер хўжалигида ташкил этилди.

Очиқ мулоқот аввалида O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши масъуллари ва Поп туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тадбирда иштирок этаётган тумандаги ёш тадбиркорлар, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшлар ҳамда иш билан банд бўлмаган уюшмаган ёшларга мамлакатимизда барча соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса тадбиркорлик фаолиятини янада тараққий эттириш мақсадида олиб борилаётган тизимли ишларнинг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил маълумотлар берилди. Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича таклифлари ва мавжуд муаммолари ўрганилди.

Хусусан, Юксалиш қишлоғида яшовчи Солиева Шахноза тикувчилик фаолиятини амалга ошириш бўйича бизнес лойиҳасини қўллаб-қувватлаб, фаолиятини бошлаш ва самарали йўлга қўйиши учун амалий ёрдам кераклиги ҳамда ёш тадбиркор Боқижанов Фаррух қурилиш-пардозлаш материлларини ишлаб чиқариш цехи жойлашган бино бўйича юзага келаётган муаммоси борлигини билдирди. Мазкур масала юзасидан туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, “Файз” фермер хўжалиги раҳбари Толибхон Аббосхонов тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови киритиб, ижобий ҳал этилишини билдирди.

Бугунги кунда биз депутатлар сайловчиларимиз ишончини оқлашимиз, бунинг учун сайловолди дастуримизда белгилаган вазифаларимизни бажаришимиз лозим, - деди депутат Толибхон Аббосхонов. Шу мақсадда сайлов округимда биринчи навбатда аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш, иш билан банд бўлмаган аҳоли, айниқса уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида жорий йилда ўз маблағим ҳисобидан янги тикувчилик фабрикасини ишга тушириш ва натижада 100 та янги иш ўринларини яратишни режалаштирганман.

Тадбир давомида иштирокчилар фермер хўжалигида ташкил этилган тикувчилик цехи ва иссиқхона фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Яна бир аҳамиятли жихати шундаки, тадбир натижасида тумандаги 11 нафар ёшлар “Файз” фермер хўжалиги ва унга қарашли тикувчилик цехига ишга қабул қилинди.

Тадбир сўнггида Поп туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан “Наманган вилоятининг 2018 йилги минтақавий инвестиция дастури”га киритилган Поп туманидаги 50 та лойиҳа ташаббускорларини қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама амалий кўмак бериш ҳамда дастур ижроси бўйича назорат-таҳлил фаолиятини олиб бориш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Иброхим САТТАРОВ

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар

ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1722
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+