O‘zLiDePнинг “Тадбиркорлик ҳафталиги” янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади

13.11.2017, 17:44

O‘zLiDePнинг “Тадбиркорлик ҳафталиги” янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади

2006 йилдан буён Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси Глобал тадбиркорлик тармоғи томонидан тадбиркорлик ҳафталиги ўтказиб келинмоқда. Унинг доирасида турли хил форумлар, давра суҳбатлари, дунёнинг таниқли ва илғор тадбиркорлари билан очиқ мулоқотлар бўлиб ўтади. Ҳафталик давомида тадбиркорликнинг миллий ва жаҳон иқтисодиёти ривожига қўшиб келаётган ҳиссаси, бизнеснинг янги инновацион стратегиялари ҳамда молиявий кўмак масалалари муҳокама этилади.

Жорий йил 13-19 ноябрь кунлари мамлакатимизда илк маротаба “Тадбиркорлик ҳафталиги” ўтказилади. Унда йирик тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, инвесторлар, экспорт бўйича мутахассислар иштирок этиши кўзда тутилган. 

“Тадбиркорлик ҳафталиги” давомида O‘zLiDeP “Ёшлар” ва “Аёллар” қаноти ҳам бир қатор тадбирлар ўтказишни режалаштирган.

Ана шундай тадбирлардан бири пойтахтимиздаги “Шодлик палас” меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Унда партия фракцияси аъзолари, солиқ, статистика, адлия, савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар бошқармалари, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди.

Йиғилишда аёллар тадбиркорлигини рағбатлантириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги муаммоларни ҳал этиш, тадбиркор аёлларнинг бизнес-режаларини тайёрлашда кўмаклашиш, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантиришда солиқ идораларнинг ўрни ва аҳамияти, маҳаллаларда уюшмаган ёшлар, иш билан банд бўлмаган аёллар билан олиб борилаётган ишлар хақида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида тажрибали тадбиркор хотин-қизлар ўз фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказишди. Бу эса иш билан банд бўлмаган аёлларни тадбиркорликка кенг жалб этишда муҳим аҳамият касб этади.

Партия ҳафталик доирасида барча ҳудудларда учрашувлар ва очиқ мулоқотлар ўтказишни режалаштирган.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!  

  • Кўрилди
    1505
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

«Inobot Savdo» МЧЖ БПТ Мирзо улуғбек туман2018-07-12 17:18:28

Яна бир имконят


Toshkent shahar Yoshlik talabalar shaharchasi kengashi a'zosi Sherbek Ramazonov2018-07-11 10:37:00

Juda ham ahamiyati katta bo'lgan yangilik. Bu Universitetning tashkil etilishi yurtimizda ta'lim sifatini yaxshilash bilan birga mamlakatimizda yuqori malakali kadrlar ko'payishi va yurtimizning jahon hamjamiyatiga ilmiy jihatdan integratsiyalashuvini ta'minlaydi...


Кадиров Жасурбек-O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-07-10 10:52:53

Тошкент шаҳрида Пучон университетининг ташкил этилиши ҳамда таълим тизимида малакали кадрларни тайёрлашга йўналтирилганлиги, 2021 йилнинг 1 июлигача университет барча турдаги солиқлардан озод этилганлиги, мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилганлиги мамлакатимизнинг ривожланиши йўлида яна бир янги қадам бўлганлиги билан эътиборлидир. Таълим тизимида олиб борилаётан бу каби ҳаётий ислоҳотлар мамлакатимизда таълим сифатини оширишга, мамлакатни модернизация қилиш ҳамда замонавий жамиятни барпо этиш билан боғлиқ вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган кадрларнинг янги авлодини тайёрлашга замин яратади.


Замира Сафарова-Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати, "Ғиждувон Машҳураси" х/к раҳбари, БПТ раиси2018-07-04 16:31:31

Мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида Пучон университетининг ташкил этилиши ва унинг айнан таълим тизимида малакали кадрларни тайёрлашга йўналтирилганлиги, иккинчи жиҳатдан 2021 йилнинг 1 июлигача университет барча турдаги солиқларни тўлашдан ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилганлиги жонажон Ватанимизнинг янада ривожланишига янги қадам бўлганлигини барча корхонамиз ходимлари ва ЎзЛиДеП БПТ аъзолари билан эъроф этамиз.


Норпўлатова Маърифат-Ғиждувон туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи ўринбосари, ЎзЛиДеП БПТ раиси2018-07-04 16:20:31

Президентимиз қарорлари билан ташкил этилган бу Университет мамлакатимизнинг мактабгача таълим муассасаларида кўп йиллар давомида етишмай келаётган педагог ва тарбиячилар ўрнини тўлдириш, инновацион муҳитни шакллантириш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан узоқ муддатли муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётганлиги билан аҳамиятлидир.


Шоназар Ғайбуллаев-Ғиждувон туман ҳокими ўриннбосари, ЎзЛиДеП фаоли 2018-07-04 16:15:19

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Пучон университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори айни вақтда қабул қилинган қарор бўлди. Чунки ҳозирги кунда таълим тизимидаги ислоҳотларни янада самарали боришида бизга юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёж сезилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+