Ишончли вакил самарқандлик сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишларни тушунтирди

27.09.2021, 16:46

Ишончли вакил самарқандлик сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишларни тушунтирди

Самарқанд шаҳридаги 3–мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган навбатдаги учрашувда нуронийлар, маҳалла тизими вакиллари ва ёшлар иштирок этишди. Тадбирни O’zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси Фармон Очилов очиб берди. Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг вилоятдаги ишончли вакили Рустам Холмуродов томонидан номзодни таржимаи ҳоли, сайловолди дастури айни кунга қадар олиб борган сиёсий фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Хусусан, ўтган даврда номзод томонидан мамлакатимизда амалга оширилган изчил ислоҳотлар, шунингдек, вилоятнинг барча соҳаларидаги улкан ўзгаришлар  Шавкат Мирзиёев фаолиятнинг маҳсули эканлиги алоҳида таъкидланди.

Жумладан, Самарқанд шаҳрида амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, номзоднинг қатъий иродаси ва юксак ташкилотчилик салоҳияти туфайли халқни рози қилиш, камбағалликни камайтириш вазифаси давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини, ушбу муаммони ечишда ўзига хос ёндашув ва иш услублари шаклланганлигини, “Темир”, “аёллар”, “ёшлар” ва “меҳр” дафтарлари асосида аниқ режа ва дастурлар ишлаб чиқилиб, бугунги кунда ҳаётга фаол жорий этилаётганлигини мамнуният билан таъкидлади. Шунингдек, сайловолди дастурдаги маҳалла тизимининг ҳуқуқ ва ваколатлари кенгайтирилиб, молиялаштириш манбалари ва тартиби такомиллаштирилиши, маҳаллада фуқаролар учун давлат ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, давлат органларига маҳалладан туриб мурожаат қилиш имконияти яратилиши хусусидаги бандлар мазкур тизимдаги янада кенгроқ қулайликларга йўл очишини қайд этди.

Тадбирда халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Баходир Раҳмонов сўзга чиқиб, барчани Шавкат Мирзиёевнинг номзодини қўллаб қувватлашга чорлади.

- Жамиятнинг асосий тараққиёт омили илм-маърифат. Оқилона сиёсатнинг асосий омилларидан бири эса мақсадга мувофиқ стратегик ҳаракатлар. Буларнинг барчаси халқпарвар инсон, давлат ва жамоат арбоби Шавкат Мирзиёевга мужассамлашган.

O’zLiDeP номзоди Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги сайловчилар билан учрашув чоғида амин бӯлдимки, бизни саодатли, шонли келажак кутмоқда. Энг аҳамиятлиси бу гаплар шунчаки гап эмас, ҳаммасининг амалий исботи, таҳлили ва факту рақамлардан иборат далиллари бор.  Учрашувда номзод келгуси беш йилда Самарқанд вилоятини ривожлантириш учун алоҳида дастур режа ишлаб чиқилган бўлиб, давлат ҳисобидан 41 триллион сўм йўналтирилишини таъкидлади. Дастурдаги ҳар бир банд инсон қадрини улулғлашга қаратилган, - деди халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати Баходир Рахмонов.

Учрашувда сўзга чиққанлар Шавкат Мирзиёев номзодини қуллаб-қувватлашини маълум қилди. Тадбирда хорижий кузатувчилар ҳам иштирок этишди.

O’zLiDeP Самарқанд  вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    337
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+