Номзоднинг сайловолди дастурида аёлларга алоҳида эътибор қаратилгани қувонарли ҳолдир
29.09.2021, 10:23
Ишончли вакилнинг навбатдаги учрашуви Бухоро тумани "Шейхонча" МФЙ ҳудудидаги тантаналар залида бошланди. Учрашувнинг асосий иштирокчилари эса туман Соғлиқни сақлаш ходимларидир.
Номзоднинг сайловолди дастурида айниқса, хотин-қизлар саломатлигига ҳам алоҳида банд ажратилганлиги учрашувда иштирок этаётган аёлларга қувонч бағишлади. Репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг такомиллаштирилиши, биринчи босқичда 46 та туманлараро перинатал марказларининг барпо этилиши юртимизда аёлнинг нақадар қадрланишидан даракдир. Шунингдек, ногиронлиги бўлган ўғил-қизларни соғломлаштириш учун Республика болалар тиббий реабилитация маркази ва унинг филиалларининг ташкил этилиши ҳар бир ёшнинг эътиборда эканлигини ифодалайди.
Дастур юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш учун сўзга чиққан тумандаги “Заррум” фермер хўжалиги раҳбари Сулаймонов Остон Неъматович, ҳар бир соҳадаги ўзгаришлар натижасини бугун халқнинг юз-кўзида кўраётгани, ишлаш, ўқиш учун берилган имкониятлар албатта келажакда ўз самарасини беришини таъкидлаб, сайловда Шавкат Мирзиёев номзодига овоз беришини билдирди.
Тумандаги 4-сон оилавий поликленика врачи Сайёра Бозорова сўзга чиқиб, дастурдан ўрин олган аҳоли ўртасида кенг тарқалган юрак-қон томир эндокрин, буйрак етишмовчилиги ва онкологик касалликларни камайтириш мақсадида, алоҳида дастурлар режасининг қабул қилинишии жуда ўринли таклиф эканлигини таъкидлаб, ушбу касалликларнинг бирламчи босқичида аниқлаш имконини яратишини билдирди. Ҳар бир банднинг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилгани эса, номзоднинг тибибёт соҳасида ҳам мукаммал билим ва тушунчага эга эканлигидан дарак беришини мамнуният билан айтиб ўтди.
Сўзга чиққан 43-умумий ўрта мактаби директори, туман Кенгаши депутати Атоева Гулнора Ҳасановна бугунги ўзгаришлардан беҳад мамнун эканлиги,фаолият учун яратилган шарт-шароитлар, ўқитувчининг ўз устида ишлаши, илмий иш қилиши, изланиши учун берилган имкониятлар замирида катта меҳнат борлигига аҳамият беришни сўради. Бугун ҳаттоки ёш педагогларнинг ҳам доцент, докторант, профессор даражасига етаётганлиги алббата, мана шу меҳнатнинг маҳсули эканлигини таъкидлаб, ишончни оқлаш, эътиборга муносиб бўлиш учун янада кўпроқ иш олиб боришини билдириб, барчани сайловда муносиб номзод – Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чорлади.
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенагши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
Фикрингизни қолдиринг