Ёшлар билан учрашувда сайловда уларнинг иштироки муҳимлиги таъкидланди

02.10.2021, 13:31

Ёшлар билан учрашувда сайловда уларнинг иштироки муҳимлиги таъкидланди

Ишончли вакил ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бухоро шаҳрининг фаол ёшлари билан суҳбатда бўлишди.  Суҳбат давомида уларнинг сайловолди тарғибот учрашувларида иштироки муҳимлиги, тенгдошлари орасида ҳам айни худди шундай учрашувларни ташкил этиш бўйича йўл-йўриқлар кўрсатди. Депутатлар ҳам ўз ўрнида номзоднинг сайловолди дастури бўйича маълумотлар бериб,  дастурнинг ёшлар келажаги учун хизмат қилишини таъкидлади, сайловларда фаол иштирок этишга чақиришди.

Навбатдаги учрашув эса шаҳардаги тантаналар залида ўтказилди.  Учрашувни кириш сўзи билан очган ишончли вакил Самойдин Хусенов сайлов, сайлаш, номзоднинг сайловолди дастури хусусида йиғилганларга маълумот бериб, сайлаш ҳар биримизнинг конституциявий ҳуқуқимиз эканлигини таъкидлади,  айнан мана шу ҳуқуқдан аҳолининг фойдаланиш кўникмасини ривожлантиришда тарғибот учрашувлари иштирокчиларининг ўрни аҳамиятли эканлигини айтди.

Учрашув давомида сўзга чиққан меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юртимизда кутилаётган энг муҳим сиёсий жараён эканлигини айтиб,  ушбу жараённи юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш кўп жиҳатдан сайловчиларга боғлиқлигини билдиришди. Тарғибот учрашуви кўтаринки кайфиятда куй-қўшиқлар билан давом этди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    427
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+