Ишончли вакил Когон шаҳрида педагоглар ва тиббиёт вакиллари билан учрашди

02.10.2021, 13:33

Ишончли вакил Когон шаҳрида педагоглар ва тиббиёт вакиллари билан учрашди

Партиядан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухородаги ишончли вакили Самойдин Хусеновнинг шаҳардаги “Темирйўлчилар” истироҳат боғида туман мактабгача таълим муассасалари, туман халқ таълими ва соғлиқни сақлаш  тизими ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ишончли вакил Самойдин Хусенов номзоднинг ўтган даврида амалга оширган ишларига тўхталар экан, мактабгача таълим муассасалари фаолиятининг тубдан ислоҳ қилинганлиги, болаларни боғчага қамраб олинишининг максимал даражада ошганлигини таъкидлади. Шунингдек, болаларнинг мактабгача таълим муассасаларида етук билим олаётганлиги, боғча ёшида бўлсада  ўз она тилидан ташқари чет тилларини ҳам яхши билиши мана шу ислоҳотларнинг натижасидир. Шунингдек, октябр ойи биринчи ҳафтасининг “Кексалар ҳафталиги” деб эълон қилингани ҳам мамлакатимизда нуронийларнинг нақадар қадрланишидан даракдир. Турли соҳаларда фаолият юритиб, нафақага чиққан ва чиқаётган фахрийлар, якка-ёлғиз кексалар, касалмандларнинг бирортаси эътибордан четда қолмаётгани ҳам кекса авлод вакилларига берилган эътибордир. Мактаблар фаолиятига берилган эътибор, мактабларнинг замонавий технологиялар ва малакали кадрлар билан таъминланганлиги, “Президент мактаблари”, “Ижод мактаблари”, фанларга ихтисослаштирилган мактабларнинг бари фарзандларимиз келажаги учун қилинган ишлардир. Айниқса, олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичларининг йил сайин ошиши ҳам айни шу ишларнинг самарасидир.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурининг энг муҳим йўналишларини таҳлил қилиб, маълумот берар экан, унда аёллар масаласига, уларнинг муаммосини бартараф этишга бағишланган режалар кўплигини айтди. Аёллар ишсизлигининг 2 баробарга қисқартирилиши, 10 минг нафардан ортиқ аёлларга имтиёзли уй-жойлар берилиши - аёлларнинг оиласида ҳам жамиятда ҳам муносиб ўрнига эга бўлишига замин яратади. Деҳқонларнинг даромадларининг оширилиши, уларнинг фаолиятига давлатнинг аралашувига барҳам бериш ҳам аҳолининг турмуш фаровонлигини ошишига хизмат қилади.

Янги мактабларнинг қурилиши ҳисобига миллион нафардан ортиқ болалар учун ўқиш жойи яратилиши, ўқитувчи-педагогларнинг маошларини ошириш, 50 тага яқин олий таълим муассааларининг ташкил этилиши, 100 минг ўринли талабалар турар жойларининг барпо этилиши эса ёшлар таълимига бериладиган имтиёзлардир.

13-мактабгача таълим ташкилоти ходими Дурдона Ҳакимова сўзга чиқиб, ёшларнинг вакили сифатида номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган режалардан жуда мамнунлигини билдирди. Таълимга киритилган сармоя ҳар қачон ҳам ўз натижасини беришини билдириб, бу имкониятларда унумли фойдаланиб, ўз устида тинмай ишлаши, ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишишини таъкидлаб, барчани сайловда партия номзодига овоз беришга чорлади.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    501
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+