Ишончли вакил Миллий паралимпия қўмитаси вакиллари, спортчилари ва мураббийлари билан учрашди

02.10.2021, 13:35

Ишончли вакил Миллий паралимпия қўмитаси вакиллари, спортчилари ва мураббийлари билан учрашди

O`zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили Р.Калановнинг Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси вакиллари, спортчилари ва мураббийлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар, хусусан спортни ривожлантириш соҳасига тўхталиб ўтди. Келгуси йилларда спортни жадал ривожлантириш, халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришган спортчиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга бундан буён ҳам катта аҳамият берилади. Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирокни таъминлаш учун истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг, улар орасидан мамлакат терма жамоалари сифатли спорт захираси ва таркибини шакллантиришнинг самарали тизимини яратишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари билан ҳамкорлик қилиш даражаси янги босқичга кўтарилади. Аҳолини оммавий спорт турларига жалб қилиш орқали йиллик қамров ҳозирги 19 фоиздан 25 фоизга етказилади. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид оммавий адабиётлар чоп этиш, олдимизда турган муҳим вазифалар сирасига киради. 

Ишончли вакил иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ, жавоблар қайтарди. Фикрларини ҳаётий мисоллар билан асослаб берди.

Учрашув кўтаринки руҳда, савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    327
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+