Янгиариқликлар - келажагимиз учун овоз берамиз!

Янгиариқликлар - келажагимиз учун овоз берамиз!

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоят бўйича ишончли вакили Амин Вапаев Янгиариқ тумани сайловчилари билан учрашди.

Янгиариқ тумани “Қўриқтом” маданият саройида бўлиб ўтган учрашувда партия вилоят Кенгаши раиси Ислом Файзуллаев сўз олиб сайловчиларни партиядан Президентликка кўрсатилган номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастурининг ҳамда “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун моҳияти билан таништирди.

Мазкур китобда кўрсатилган сўнги 5 йилликда мақсад қилинган янги марралар, Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, 5 йилликда қўшни давлатлар билан дўстона алоқалар ўрнатилгани, халқимизнинг тинч, хотиржам фаравон ҳаёт кечираётгани хусусида гапирди ва сайловчиларни Янги Ўзбекистон стратегияси учун овоз беришга чақирди.

Ишончли вакил Амин Вапаев номзоднинг сайловолди дастуридаги муҳим устувор йўналишлар тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтди. Сайловолди дастур билан биргаликда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос ривожлантириш дастурлари хусусан, Хоразм вилоятини кейинги 5 йилликда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда қилиниши зарур бўлган ишлар хусусида сўз юритди.

Шундан сўнг “Инсон қадри учун” шиори остидаги байрамона концерт дастури йиғилганларга хуш кайфият улашди. Туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари ижросидаги куй қўшиқлар барчани рақсга чорлади. 

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    158
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+