Қишлоқ хўжалигида самарадорликни янада оширамиз!

06.10.2021, 15:26

Қишлоқ хўжалигида самарадорликни янада оширамиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDeP дан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева "ТСТ Rice"  МЧЖ шолини қайта ишлаш корхонасида завод ишчилари ва ёшлар билан учрашди.

Учрашувда Раъно Турдибоева номзоднинг сайловолди дастури ҳамда унда белгиланган устувор вазифалар тўғрисида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтди.

Дастурнинг “Қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш – ислоҳотларимиз талаби” номли бандига кўра, келгуси беш йилда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида давлат аралашувига тўлиқ барҳам берилиб, маҳсулот ишлаб чиқаришни саноат босқичига олиб чиқишда барча зарур чора-тадбирлар кўрилиши режалаштирилганини айтди.

Номзод сайловолди дастурининг мазкур бандини шарҳларкан, ундан қуйидагича парча келтирди:

- “Қишлоқ туманлари аниқ маҳсулотлар етиштиришга ихтисослаштирилиб, давлат томонидан деҳқонларни қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратилади.

Аграр тармоқдаги кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари фаолиятини барқарор, қулай шарт ва муддатларда молиялаштириш ва суғурталашнинг мутлақо янги механизмлари жорий этилади.

Давлат идоралари томонидан нарх белгилаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мажбурий сотиб олиш тизими тўлиқ бекор қилиниб, эркин бозор муносабатлари жорий қилинади.

200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, уларни аҳолига очиқ танлов асосида 10 сотихдан 1 гектаргача узоқ муддатли ижарага бериш тизими йўлга қўйилади”.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева барчани сайловларда фаол қатнашишга чорлаб, қишлоқ хўжалигида самарадорликни оширишни устувор вазифа қилиб қўйган Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    326
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+