Ишончли вакил боғотлик тиббиёт ходимлари билан учрашди

07.10.2021, 18:40

Ишончли вакил боғотлик тиббиёт ходимлари билан учрашди

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастури тарғиботига бағишланган учрашувлар Боғот туман тиббиёт бирлашмасида давом этди. 

Учрашувда номзоднинг Хоразмдаги ишончли вакили Амин Вапаев номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.

Хусусан, вилоят Кенгаши раиси Ислом Файзуллаев ўз сўзини номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди ва сайловолди дастуридаги тиббиёт соҳасини ривожлантиришга қаратилган келгуси 5 йилликдаги устивор вазифалар борасида маълумотлар берди.

Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 22 сентябр куни хоразмлик сайловчилар билан учрашувида Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали мустақил олийгоҳга айлантирилиш,  унинг қошида тиббий клиника ташкил этилиши, туманлараро пренатал марказлар фаолияти йўлга қўйилишини айтганлари хоразмлик тиббёт ходимлари ва шифокорлар томонидан чексиз манмуният билан кутиб олинди.  

Номзоднинг сайловолди дастурида белгиланганидек, келгусида тиббиётнинг бирламчи бўғинида халқимизга малакали хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади. Ушбу соҳага ажратиладиган маблағлар 2 баробар оширилиб, асосий эътибор, хонадонбай тиббий профилактикага қаратилади. Аҳоли ўртасида кенг тарқалган юрак-қон томир, эндокрин, буйрак етишмовчилиги ва онкологик касалликларни камайтириш мақсадида, алоҳида дастурлар қабул қилинади. Репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилади. Биринчи босқичда 46 та туманлараро перин́атал марказлари барпо этилади.

Учрашув давомида шифокорлар кейинги йилларда тиббиёт соҳаси ва шифокорларга қаратилаётга эътибордан миннатдорлигини билдиришди. Сўз олган партия фаоллари номзод фаолиятига назар солиб, амалга оширилаётган ислоҳатларнинг барчаси инсонлар учун, халқ учун, уларнинг обод юртда эркин ва фаравон яшашлари учун ҳаётга тадбиқ этилаётганлигини эътироф этишди ва йиғилганларни Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирдилар. 

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    472
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+