Ишончли вакил булунғурлик сайловчилар билан учрашди

08.10.2021, 17:05

Ишончли вакил булунғурлик сайловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O'zLiDePдан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилояти бўйича Ишончли вакили Рустам Холмуродов  Булунғур туманидаги сайловчилар билан учрашди.

Унда  нуронийлар, маҳалла, таълим тизими вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда ишончли вакил сўзга чиқиб, номзоднинг сиёсий фаолияти ҳақида гапирар экан, ўтган 5 йилда мамлакатимизда Шавкат Мирзиёев томонидан таълим, саноат, иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича олиб борган ислоҳотлари бугун ўз меваларини бераётганлигини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, номзоднинг қатъий иродаси ва юксак ташкилотчилик салоҳияти туфайли халқни рози қилиш, камбағалликни камайтириш вазифаси давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини, ушбу муаммони ечишда ўзига хос ёндашув ва иш услублари шаклланганлигини, “Темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари” асосида аниқ режа ва дастурлар ишлаб чиқилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга кўмак кўрсатилаётгани, “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастури асосида имтиёзли кредитлар ажратилиши, оилавий боғчалар, чекка-чекка ҳудудларимизда мактабгача таълим муассасалари қурилаётганлиги,шунингдек, саноат бугун олис туманларга ҳам кириб борганлигини мамнуният билан таъкидлади.

Тадбирда сўзга чиққанлар, кейинги йилларда мамлакатимизда  таълим ва тиббиёт тизимига қаратилаётган эътибордан мамнун эканлигини таъкидлашди. Шунингдек, юртимизнинг туманлари, маҳаллалари ва қишлоқларида ҳам аҳоли тармуш тарзини яхшилаш, фуқароларга қулай шарт-шароит яратиш энг устувор вазифа этиб белгиланганлиги, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган  улкан ислоҳотлар ҳар бир юртдошимизнинг  ҳаётида акс этаётганлигини эътироф этиб,  инсон қадри, Ватан равнақи ва фарзандлари келажаги учун  Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилишди.

O’zLiDeP Самарқанд  вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    272
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+