Пахтаободлик сайловчилар депутат тарғиботидан мамнун

08.10.2021, 17:19

Пахтаободлик сайловчилар депутат тарғиботидан мамнун

Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Райхоной Юнусова ҳар доимгидек сайловчиларига елкадош. Айни вақтда сайлов округидаги маҳаллаларда сайловолди тарғибот тадбирларини амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиядан номзоднинг сайловолди дастури мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламларига етказиш масъулияти депутатни ҳар бир хонадонга киришга ундагани рост. Пахтаобод туманидаги “Юқори” маҳалласидан бошланган амалий ишлар фуқаролар билан самимий суҳбатларга уланди.

-Депутатимиз сабабли Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг янги ташаббуслари, янги режалари, янги мақсадлари билан батафсил танишдик, - дейди шу маҳалланинг “Келажак овози” кўчасида яшовчи Аъзамжон Жабаралиев. – Сайловолди дастурда белгиланган ҳар бир вазифа бизнинг, халқнинг қадр-қиммати, фаровон яшашимиз, тинчлигимиз, хавфсизлигимиз учун эканлигини бугун янада чуқурроқ англаб турибмиз. Бизга муносиб номзод танлашимизга кўмаклашаётган депутатимиздан миннатдормиз.

Бундай тарғибот-ташвиқот тадбирлари барча партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан энг чекка жойларда ҳам амалга оширилмоқда.

Зилола Раҳмонова,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати раҳбари 

  • Кўрилди
    317
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+