Ишончли вакил Давлат солиқ бошқармаси ходимлари билан мулоқот қилди

11.10.2021, 11:10

Ишончли вакил Давлат солиқ бошқармаси ходимлари билан мулоқот қилди

O`zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили Рустам Калановнинг Тошкент шаҳридаги Давлат солиқ бошқармаси ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини иштирокчиларга аниқ мисоллар билан етказди. Жумладан, 2022 йилдан бошлаб корхоналарнинг мол-мулк солиғи ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилиб, тадбиркорлар ихтиёрида 500 миллиард сўм маблағ қолдирилади. 2023 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилади, юридик шахсларнинг молк-мулк ва ер солиқлари бирлаштирилиб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади. Банк, молия, телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга туширилади ва барча тадбиркорлик субъектлари учун бир хил бўлади. 2022 йилдан бошлаб боғча, мактаб, соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва таъмирлашга ажратиладиган 4 триллион сўм маблағни тақсимлаш ваколати вилоятларга берилади. Барча бўғиндаги ижро идоралари раҳбарлари – хоҳ у вазир бўлсин, хоҳ қўмита раиси, бир йиллик иш дастури ва амалга оширадиган лойиҳаларини жамоатчиликка очиқ эълон қилиб боради.

Ишончли вакил дастурдаги шу каби устувор йўналишларга тўхталиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ жавоблар қайтарди.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    356
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+