Партия вакиллари данғаралик сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастурини тарғиб қилди

12.10.2021, 11:50

Партия вакиллари данғаралик сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастурини тарғиб қилди

"Инсон қадри учун" шиори остидаги тарғибот учрашувлари Фарғоналикларга ўзгача шукуҳ ва шижоат улашмоқда. Ана шундай учрашувлар бугун Данғара туманида ҳам кўтаринки руҳда ўтмоқда.

Туман маданият маркази биносида бўлиб ўтган тадбирда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Мавлуда Ҳоджаева номзоднинг сўнгги беш йилликдаги фаолияти, тарғибот-ташвиқот ишлари, сайловолди дастуридан ўрин олган йўналишлар хақида маъруза қилди. Барча соҳалар қатори ижтимоий соҳаларни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилганидек, вилоятимизда тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш мақсадида 22 та янги оилавий шифокорлик пункти ва 10 та оилавий поликлиника барпо этилиши ҳамда замонавий жиҳозланиши кўзда тутилган. 120 ўринга эга бўлган Болалар тиббий реабилитация маркази, Ҳиндистон билан ҳамкорликда Эндокринология маркази ташкил этилади.   Номзодимиз Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашуви чоғида вилоят тиббиёт тизими учун фақатгина давлат бюджетидан келгуси беш йилда 5 триллион сўм ажратилишини маълум қилиб, тиббиётда янгича тартиб йўлга қўйилишини билдирди. Бу каби халқчил дастур менимча хеч кимни беэътибор қолдирмайди, - деди Мавлуда Ҳоджаева.

Учрашув давомида сўз олган сайловчилар ҳам кечаги ва бугунги Ўзбекистон хақида, бугунги кунларидан мамнун эканликларини эътироф этдилар.  

Йиғилганлар янги Ўзбекистон тараққиёти учун Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлаларини билдирдилар! Худди шундай учрашув Данғара туманидаги Урганжи маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда номзоднинг сўнгги беш йилликдаги фаолияти, тарғибот-ташвиқот ишлари, сайловолди дастури тушунтирилди.

Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Мавлуда Ходжаева Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимиз сайловчилари билан ўтказган мулоқотида Фарғона вилоятида 4та янги олийгоҳ ташкил этилиши, келгуси беш йилда мактабгача таълим билан қамров даражаси 71 фоиздан 90 фоизга етказилиши, бунинг учун вилоятда янги 1 минг 300 та давлат, хусусий ва уй боғчалари ташкил этилиши, 124 та давлат боғчаси реконструкция қилиниши бўйича ҳам амалий ишлар олиб борилиши таъкидланганини  йиғилганларга етказди.

Номзоднинг сайловолди дастурида камбағалликни тугатиш масалаларига жиддий эътибор қаратилиб, инсон қадрини юксалтириш мақсадида Янги Ўзбекистон стратегиясини ишлаб чиққани алоҳида таъкидланди. 

Самимий тарзда ўтган учрашувда кўплаб сайловчилар сўз олиб бугунги кунидан не чоғлик рози эканликларини,  келажак бунёдкори бўлган Шавкат Мирзиёев номзодига овоз беришларини таъкидладилар.

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    554
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+