Ишончли вакил маҳаллаларда тарғибот тадбирларни олиб бормоқда
16.10.2021, 16:19
Покиза Ахмаджанова Боёвут туманидаги “Тинчлик ” маҳалласидаги сайловчилар билан учрашди.
-Ҳар куни турли давраларда, турли ёшдаги сайловчилар билан учрашамиз, - деди ишончли вакил. – Бугун ўз номига мос “Тинчлик” маҳалласидаги сайловчилар орасида бир гуруҳ отахонларни кўриб маҳалланинг номи ҳам бежизга “Тинчлик” деб аталмаган бўлса керак, деган фикрга келдим. Чунки, ота-оналар оиланинг тинч-осойишталигини сақлаш учун, маҳалалланинг осойишталигини авайлаш учун ва юртнинг озод ва обод бўлишини таъминлаш учун ҳаракат қилишади ва шу йўлда куч-ғайратини, дуосини аямайди. Номзодимизнинг нақадар халқпарвар ва инсонпарварлигини қўшни мамлакатлар билан ҳам муносабатларни яхшилашда, ўзаро борди-келдини давом эттиришда олиб бораётган сиёсатлари сайловолди дастурида ҳам яққол аксини топган.
Тадбир иштирокчилари партия фаоллари ва маҳалла отахонлари, сайловчиларнинг суҳбатлари самимий тус олди. Айниқса, отахонларнинг “Шавкат Мирзиёевнинг олиб бораётган одилона сиёсати фақат бу инсоннинг ўзига хос ва бунинг давом этиши учун ҳам шу номзодга овоз берамиз”, деган даъватларига даврадагилар ҳам қўшилди.
O'zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди
26.10.2021, 10:43
-
Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади
22.10.2021, 20:52
-
Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди
22.10.2021, 20:50
-
Истиқболли режалар - олий мақсадлар рўёбига хизмат қилади
22.10.2021, 19:02
-
Франциялик халқаро кузатувчилар билан учрашув
22.10.2021, 18:57
Фикрингизни қолдиринг