Ишончли вакил бўстонлиқлик сайловчилар билан мулоқот қилди

16.10.2021, 16:23

Ишончли вакил бўстонлиқлик сайловчилар билан мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Бўстонлиқ тумани Болалар мусиқа ва санъат мактабида сайловолди ташвиқот тадбирини ўтказди.

Туман фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, аҳоли ва ёшлар иштирок эттган ташвиқот тадбири қизғин ўтди.

Ташвиқот тадбирида ишочли вакил Раъно Турдибоева партия номзодининг “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” номли сайловолди дастурида белгиланган асосий йўналишлар мазмун-моҳиятини очиб берди.

Шунингдек, сайловолди дастури доирасида келгуси беш йиллик учун ишлаб чиқилган “Янги Ўзбекистон стратегияси” борасида ҳам батафсил сўзлади.

Учрашувда сўзга чиққан фаоллар, маҳаллий Кенгаши депутатлари ҳамда аҳоли вакиллари ўтган беш йил давомида мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари амалга оширилгани, Бўстонлиқ тумани туризм зонасига айлантирилганини эътироф этишди.

Янгиланишларнинг бари ислоҳотчи раҳбар Шавкат Мирзиёев ташаббускорлигида рўёбга чиққанини таъкидлашди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлаб, якдиллик билан овоз беришга чорлади.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    357
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+