Ишончли вакил Наманганнинг чекка ҳудудларида ҳам учрашувлар ташкил этмоқда

18.10.2021, 16:22

Ишончли вакил Наманганнинг чекка ҳудудларида ҳам учрашувлар ташкил этмоқда

O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили Икромхон Нажмиддинов вилоятимизнинг энг чекка худудларида ҳам сайловчилар билан учрашув ташкил этмоқда. Бу сафарги учрашув Мингбулоқ тумани “Гулбоғ” қишлоғи 31 мактабда бўлиб ўтди.

Унда O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раиси С.Муминов, раиснинг аёллар масалалари бўйича ўринбосари И.Қўчқорова, аппарат раҳбари О.Маҳмудов, туман депутати Ю.Ханафияева, туман Кенгаши аппарат раҳбари, ижрочи котиб ва маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Учрашувни O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раиси Солижон Муминов очиб берди. Ишончли вакил сўзга чиқиб номзоднинг сайловолди дастури, таржимаи холлари, ҳаёт йўллари, меҳнат фаолиятлари, сиёсий билимдонлиги, олиб бораётган одилона сиёсати, инсонпарварлик ғоялари, мамлакат тараққиёти, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида қилган фидокорона хизматлари, Наманган вилояти ривожи учун қўшган ва қўшиб келаётган улкан хиссалари, бунёдкорлик ишлари, иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётдаги ислоҳот ва ўзгаришлар, инсонларнинг турмуш тарзи тобора яхшиланиб боришида у кишининг қилаётган хизматлари беқиёс эканини ҳаётий мисоллар билан эътироф этди. Сўзларининг якунида энг муносиб номзод Шавкат Миромоновичга овоз беришга чақирди.

Учрашувда нуронийлар вакиллари, партия фаоллари, маҳалла аҳли ҳам сўзга чиқишиб сўнгги йилларда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида қилинаётган одилона ва оқилона сиёсат самаралари, умумий маънода бугунги ҳаётдан мамнун бўлиб яшаётганларини бир овоздан эътироф этиб, ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод  Шавкат Мирзиёевга овоз беришларини айтишди. Сайловолди учрашувлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    300
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+