Ишончли вакил Гулистон туманидаги маҳаллалар аҳолиси билан учрашди
20.10.2021, 20:02
Ишончли вакил ва O'zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева, партия фаоллари туманнинг Ҳ.Олимжон маҳалласи аҳолиси билан учрашди.
-Маҳалла-жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг том маънода таянч бўғинига айланиши учун барча шароитлар яратилади. Маҳалла тизимининг ҳуқуқ ва ваколатлари кенгайтирилиб, молиялаштириш манбаалари ва тартиблари такомиллаштирилади. Маҳаллада фуқаролар учун давлат ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, давлат органларига маҳалладан туриб мурожаат қилиш имконияти яратилади. Бу номзодимиз Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастуридан ўрин олган режалар, - дея таъкидлади П.Ахмаджанова. - Маҳалла институтини фақат бизнинг юртимизда такомиллашганини чет элларда ҳам эътироф этилиб, бу институтнинг тажрибасини ўрганишлари бизга фахр бағишлайди. Бугунги учрашувдан мақсад ҳам келажагимиз учун ўз билим ва тажрибасини аямай, ҳар куни янгилик ва ташаббуслар яратишимиз учун имкониятлар яратган инсонни қўллаб-қувватлаш, яъни номзодимиз Ш.Мирзиёевга овоз беришингизга чорламоқчимиз. Зеро, ўтган қисқа давр ҳам бу инсоннинг қанчалар салоҳият ва тажрибага эга эканлигини исботлади.
O'zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди
26.10.2021, 10:43
-
Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади
22.10.2021, 20:52
-
Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди
22.10.2021, 20:50
-
Истиқболли режалар - олий мақсадлар рўёбига хизмат қилади
22.10.2021, 19:02
-
Франциялик халқаро кузатувчилар билан учрашув
22.10.2021, 18:57
Фикрингизни қолдиринг