Ишончли вакил Сардоба туманидаги “Ал Хоразмий” маҳалласи аҳолиси билан учрашди

20.10.2021, 20:03

Ишончли вакил Сардоба  туманидаги  “Ал Хоразмий” маҳалласи аҳолиси билан учрашди

Ишончли вакил ва O'zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева, партия фаоллари туманнинг “Ал Хоразмий” маҳалласи аҳолиси билан учрашди.

- 2026 йилга бориб мамлакатимиз аҳолиси сони 38 миллондан ошиши кутилмоқда. Ҳар йили қанча бола мактабга боради ва қанчаси мактабни, касб-ҳунар мактабини битиради. Уларнинг таълим ва касб эгаси бўлиши учун қандай шароит ва имкониятларни яратиш керак. Юртимизнинг ҳар бир оиласи бахтли ва фаровон, фарзандлари баркамол бўлиши учун кечаю кундуз тинмай, бизларга ҳам тиним бермай фаолият кўрсатаётган номзодимиз Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастурини келажак дастури, дейиш мумкин, -дея таъкидлади П.Ахмаджанова. - Маҳаллалар, ҳусусан, аҳолининг тинчлиги, эртанги кун орзуси, бугуннинг натижаси билан яшашга ўрганишни номзоднинг сайловолди дастурини ўқиган инсон албатта жавоб топади.

Маҳалла фаоллари ва аҳоли иштирок этган учрашувда, мамлакатимизда, шунингдек вилоятимизда олиб борилаётган ишларнинг кўлами, фаровон ҳаёт учун эканлиги таъкидланиб, учрашув иштирокчилари Ш.Мирзиёев учун овоз беришларини айтишди.

O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    283
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+