Қизилравотликлар O'zLiDeP номзодини қўллаб-қувватлади

22.10.2021, 16:13

Қизилравотликлар O'zLiDeP номзодини қўллаб-қувватлади

Ишончли вакилнинг навбатдаги учрашуви Ромитан туманидаги Қизилравот ҳудудидаги 39-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди.  Унда фахрий кексалар, ёшлар, депутатлар, меҳнат ташкилотлари фидойилари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этди.

Ишончли вакил номзод сайловолди дастурининг энг муҳим йўналишлари билан тингловчиларни таништириб ўтар экан, ундан ўрин олган ҳар бир лойиҳа, ҳар бир ғояга алоҳида тўхталиб ўтди. Номзоднинг сайловолди дастурида муҳим ўрин эгаллаган олий таълим тизимини слоҳ қилишга қаратилган режалар айниқса, кўпчиликка манзур бўлди. Чунки, учрашув иштирокчиларининг фарзанди, невараси, ёшларнинг ўзи олий таълим муассасаси талабалари бўлиб, кўпчилиги шартнома ва ётоқхона масаласида муаммоларга дуч келаётганлиги ва бу режалар ушбу муаммоларни бартараф этишига эътибор қаратилди. Хусусан, дастурда таъкидланган йўналишлардан бири бу - “Фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак-камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили”дир. Зеро, мамлакатда тадбиркорликнинг ривож топиши – бу ҳар бир Ўзбекистонда яшовчининг  турмуш фаровонлигининг ошишида, ўз ватанида ишлаб, муваффақият қозониши мумкин деганидир. Айниқса, қўшилган қиймат солиғи ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизга туширилиши, юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғининг жорий қилиниши тадбиркор учун қулай имкониятдир. 

Учрашув давомида Ўринбек Йўлдашев ҳам сўзга чиқиб, ўтган даврдаги бажарилган вазифалар ҳамда келгусидаги режаларнинг барида инсон қадрининг устунлигини кўриш мумкинлиги ва уларнинг ижроси халқ турмуш шароитининг янада яхшилашни мақсад қилганини эътироф этди. 

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    290
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+