Ишлайман деган тадбиркор учун йўл очиқ
04.11.2021, 11:57
Ҳа, ҳақиқатда юртимизда тадбиркорлар даври бошланди. Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида кўтарилган барча масалалар ўзининг ижобий ечимини топмоқда. Бунга Президентининг яқинда қабул қилган “Маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан солиқларни тўлашни кечиктириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорини мисол қилиб келтириш мумкин.
Тан олиш керак, мазкур қарор тадбиркорларнинг жуда катта муаммоларини ечишда дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Мана биргина мисол, 2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаларига, бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни олти ой муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилди.
Солиқларни тўлашни кечиктириш ҳуқуқи ер участкалари, бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч ой муддат ичида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилган ва унинг тўланишини таъминлаш (гаров) талаб этилмаган ҳолда амалга оширилади.
Лекин мол-мулк солиғини кечиктиришда ўзига хос шартлар ҳам бор. солиқ қонунчилигини бузиш хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилар гуруҳига киритилган тадбиркорлик субъектларига солиқларни тўлашни кечиктириш имконияти берилмайди.
Эл-юрт тараққиёти учун ўзини масъул деб билган ва фаолиятини амалдаги қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этган тадбиркор борки, улар давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Буни назардан қочирмаслик лозим.
Ҳазратқул Хўжамқулов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг