Жанубий Корея билан ҳамкорлигимизнинг янада ривожланиши юртимиз тараққиётига хизмат қилади

09.11.2021, 18:41

Жанубий Корея билан ҳамкорлигимизнинг янада ривожланиши юртимиз тараққиётига хизмат қилади

Барчамиз кўриб-билиб турибмиз: мамлакатимизга халқаро миқёсда эътибор ҳамда қизиқиш тобора ортиб боряпти.  Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги нуфузи кун сайин юксаляпти. Бу муваффақиятлар Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистоннинг янгиланган ички ва ташқи сиёсати қатъият билан амалга оширилаётгани маҳсулидир.  Ўзбекистоннинг етакчи хорижий давлатлар билан стратегик алоқалари ривожланиб бораётгани алоҳида эътиборга молик.

Мамлакатимиздаги етакчи оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, шу йил декабрь ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга расмий ташрифи кутилмоқда. Биз – партия фаоллари давлатимиз раҳбарининг мазкур давлат билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Зеро, мазкур мамлакат барча жабҳаларда улкан салоҳиятга эга.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилдаги Сеулга ҳамда Президент Мун Чжэ Иннинг 2019 йилдаги Ўзбекистонга қилган давлат ташрифлари якунида турли соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамловчи 20 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги битимлар имзоланган. 2019 йилда ўзаро муносабатлар алоҳида стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

Ўзбекистонда жанубий кореялик инвесторлар иштирокида тузилган 700 га яқин корхона фаолият юритмоқда. Мамлакатимиз иқтисодиётидаги ушбу давлат инвестицияларининг умумий ҳажми 7,5 миллиард доллардан ошган. Бу икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида савдо-инвестициявий ҳамкорлик ривожланиб бораётганидан дарак беради.

Мамлакатимизда Жанубий Кореянинг Инха, Пучён, Йожу ва Корея халқаро университети ва бошқа машҳур олий ўқув юртларининг филиаллари фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон билан Жанубий Кореянинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлиги халқларимизнинг узоқ муддатли манфаатларига тўла мос. Халқаро ва минтақавий муаммолар, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича позицияларимиз эса яқин. Бинобарин, Жанубий Корея билан ҳамкорлигимиз янада ривожланиши юртимизни тараққий эттириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади. 

Дилшод Шоумаров,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    338
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+