"Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида Боёвутликлар ҳам фаол иштирок этмоқда

12.11.2021, 16:27

Юртимиз ҳудудларида давом этаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси кенг қулоч ёймоқда. "Долзарб 40 кунлик"да барча фуқароларимиз мевали ва маназарали дарахтларни кўпайтиришда ўз ҳиссаларини қўшиш ниятида.

Боёвут туманидаги барча маҳаллаларда манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари ташкил этилди. Унда маҳалла аҳолиси, фахрийлар ҳамда ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари иштирок этишмоқда. Амалга оширилаётган бу каби тадбирлар ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашга кўмак бериши билан ҳам аҳамиятлидир.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовнинг боёвутликлар билан учрашуви кўчат экиш ҳашарига уланиб кетди. Кўча бўйларига, йўл четларига мос кўчатлар келтирилди ва шу куни партия фаоллари, маҳаллалардан келган меҳнат фахрийлари иштирокида манзарали ва мевали дарахтлар ўтқазилди.

Ҳашарда иштирок этган Томорқага ишлов бериш хизматини кўрсатувчилар ҳам ўз иш услублари билан ҳашарчиларни таништиришди. Улар Боёвут туманида “Ёшлар” дафтарида турган ва субсидия асосида мотокультиватор олган йигитлар. Айни кунларда улар аҳоли томорқаларига пуллик хизмат кўрсатишаяпти.

Кўчат экиш тадбири барча туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари ва БПТ раҳбарлари иштирокида давом этаяпти.

       O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    911
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+