Наманганлик партия фаоллари ва депутатлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида ўз ҳиссаларини қўшяпти

25.11.2021, 16:31

Наманганлик партия фаоллари ва депутатлар  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида ўз ҳиссаларини қўшяпти

Президентимиз  ташаббуси билан мамлакатимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бўйича бошланган ишлар қизғин давом этмоқда. Бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган вилоят, шаҳар, туман кенгашлари, партия фаоллари, депутатлар ушбу ташаббус асосида жойларда кўчат экиш ишларида фаол иштирок этмоқдалар.

Бизнинг кўп минг сонли жамоамиз ҳам умуммиллий ташаббусни кўтаринки руҳда кутиб олдилар. Ташаббус эълон қилинган куннинг эртасигаёқ корхонамиз ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқдик. Корхонамиз ҳудудига шаҳримизда ўтказилган 60-анъанавий гуллар байрами арафасида  20 минг тупдан ортиқ ҳархил гуллар экилган. Шунингдек, мевали ва манзарали кўчатларимиз ҳам  бор.

Тадбирлар режасида бу ишларни яна давом эттириш, ишчи-хизматчилар меҳнат қиладиган ҳудудимизда иқлим мусаффолигини таъминлашга алоҳида эътиборни қаратдик. Шу кунга қадар ҳудудимизга 650 тупдан зиёд игна баргли манзарали кўчатлар экилди. Эндиги вазифа экилган бу кўчатларни парвариш қилишдан иборат. Шунинг учун боғимизни парвариш қиладиган  боғбонларни ҳам бириктирганмиз.

Зокиржон ХОДЖАЕВ,

Наманган “Мехмаш”МЧЖ директори,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

  • Кўрилди
    555
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+