Болажонлар кўнглига қувонч олиб кирилди

03.12.2021, 11:45

Болажонлар кўнглига қувонч олиб кирилди

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Қарши “Мурувват” интернат уйида хайрия тадбири ўтказилди. Унда O’zLiDeP фаоллари, ҳарбий қисм ва бошқа ташкилотлар совға-саломлари билан болажонлар дардини унутишга, кўнглига қувонч олиб киришга муваффақ бўлишди.

- Фарзанд дунёга келдими, демак унда яшаш ҳуқуқи бор, бу ҳуқуқни чеклашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, - дейди Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбий ҳаво кучлари қумондонлиги тасарруфидаги 1329-сонли ҳарбий қисм командирининг тарбиявий-мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, майор Маъруф Мусаев. -  Бугун - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ҳарбий қисмимизнинг зобит ва аскарлари ташаббуси билан ногиронлиги бор ўғил-қизларимизни ҳолидан хабар олиш учун келдик. Биз улашган совға-саломлар улар қалбига озгина бўлса-да, қувонч олиб кирган бўлса, бундан биз жуда мамнунмиз. 

Байрам тадбирида Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юрти ёш оркестри жамоаси томонидан ижро этилган нафис ва гўзал мусиқалар болажонлар дилини яйратди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    267
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+