Ўзбекистон тадбиркорларига Мурожаатнинг мазмун-моҳияти самарқандлик тадбиркорларга ҳам кенг тарғиб қилинди

23.02.2018, 18:09

Ўзбекистон тадбиркорларига Мурожаатнинг мазмун-моҳияти самарқандлик тадбиркорларга ҳам кенг тарғиб қилинди

Самарқанд шаҳрида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан “Президент ғоялари билан келажак сари” шиори остида “Ўзбекистон фаол тадбиркорлари анжумани”да қабул қилинган “Ўзбекистон тадбиркорларига мурожаат”нинг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбиркорлар билан амалий учрашув ўтказилди. 

– Мурожаатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, айниқса, иқтисодиётнинг муҳим соҳаси – саноат тармоқларини жадал ривожлантириш, эркин иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари тизими орқали яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш каби масалаларга эътибор қаратилгани бизни янада фаолроқ бўлишга ундамоқда, – дейди Самарқанд шаҳридаги “Bofanda” МЧЖ раҳбари Азиз Ахроров. – Бу  айниқса тадбиркорларни мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, ташқи бозорга сифатли ва сертификатланган маҳсулотларни “ўзбек бренди” остида олиб чиқишда, иқтисодиётимизга ташқи инвестицияларни жалб этишда ҳамда рақобатдош маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришда муҳим омил бўлади. Биз тадбиркорлар ўзбек маҳсулотини ягона бренд остида самарали ва яхши ўйланган ҳолда илгари суриш орқали биз қисқа муддатда дунё бозорларига кириб боряпмиз ва яна шуни таъкидлашим керак, кучли бренд бу  дунё бозорларни забт этишнинг ишончли йўлидир.

Тадбирда "Ўзбекистон фаол тадбиркорлари анжумани"ни ҳар йили ўтказиш ва жойларда тадбиркорлик ва инвестицион муҳитни тизимли асосда таҳлил қилишни йўлга қўйиш, партия ва унинг тузилмалари имкониятидан кенг фойдаланган ҳолда маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар ўртасида яқин ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича аниқ ишларни амалга ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Ушбу мавзудаги тадбирлар вилоятнинг барча туманларида ўтказилмоқда.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1413
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+