Оилавий тадбиркорларга кредит ажратиш механизми соддалашмоқда

24.12.2021, 16:19

Оилавий тадбиркорларга кредит ажратиш механизми  соддалашмоқда

Мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили давлат сиёсати даражасига кўтарила бошлагач, аҳолининг турли қатламлари даромадларини ошириш, фаровонлигини юксалтириш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 20 августда қабул қилинган  “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эса оилавий тадбиркорларга кредит ажратиш механизмини соддалаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Унга мувофиқ оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига – 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга, боғдорчилик,  узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга кредит бериш тартиби белгиланди.

Бундан ташқари “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, “уста-шогирд” мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун – 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга кредит ажратиш тизими жорий этилгани қувонарлидир.

Шуниси аҳамиятлики,  кредитлар устувор равишда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга ўзини ўзи даромадли меҳнат билан банд қилиш ёки уларнинг доимий меҳнат билан бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар асосида ажратилади. Бунда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга кредит ажратилиши уларни ушбу рўйхатдан чиқариш учун асос ҳисобланмайди ва фуқаролар мазкур дафтарлардан ҳоким ёрдамчиси, туман давлат солиқ инспекцияси ва тегишли сектор раҳбарлари томонидан фуқаронинг унга ажратилган кредит ҳисобига амалга оширган фаолиятидан доимий  ва барқарор даромад манбаини шакллантирганини ўрганиш орқали бериладиган тавсия асосида чиқарилади.

Қарорнинг энг эътиборли жиҳати шундаки, дастурлар доирасида илгари ажратилган кредит маблағлари бўйича мавжуд қарздорлиги тўлиқ сўндирилмаган, шунингдек, аввал ажратилган кредитлардан мақсадсиз фойдаланган қарз олувчиларга ушбу дастурлар орқали янги кредит ажратилишига рухсат этилмайди. Албатта, бу масалаларни адолатли ҳал этишда ажратилаётган имтиёзли кредитлардан мақсадли фойдаланишни ташкил этишда биз депутатлар ҳам фаол иштирок этишимиз лозим.

Мавлуда ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    504
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Sanobar2022-02-04 21:54:29

Assalomu alaykum. Fikrim.shundan iblratki kredt foyizlari kata bu aholiga qiyinchik tugdiradi. Menga imtiyozliy kredet beilshingizni uy joy uchun sorardim.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+