Қашқадарёда партия қошида Фахрийлар Кенгаши тузилди
27.12.2021, 16:49
Юртимизда азал-азалдан кексаларни қадрлаш, ҳурматини жойига қўйиш улуғ қадрият саналган. Бу анъана бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Айниқса, мамлакатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати туфайли юртимизда кекса авлод вакилларига катта ғамхўрликлар кўрсатилмоқда.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши қошида Фахрийлар Кенгашининг тузилгани ҳам ана шу оқилона сиёсат қўллаб-қувватланаётганидан далолат беради. Партия вилоят Кенгаши қошида Фахрийлар Кенгаши тузиш юзасидан ўтказилган таъсис йиғилишида туман ва шаҳар Кенгашлари аппарат раҳбарлари, партия фаоллари ва фахрийлар иштирок этишди.
Унда O'zLiDeP ҳузуридаги Фахрийлар кенгашининг низоми, мақсад, вазифалари ҳамда Фахрийлар кенгаши аъзоларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида партиянинг вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Арзиқул Шеров фикр юритди.
Тадбирда партиянинг фаол аъзоси, узоқ йиллар халқ хўжалиги соҳасида самарали хизмат қилган, айни пайтда вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси вазифасида хизмат қилиб келаётган Игор Турсунов номзоди кўрсатилди ва бир овоздан тасдиқланди.
Игор Турсунов билдирилган юксак ишонч учун йиғилиш иштирокчиларига миннатдорлик билдирди. Шундан сўнг Фахрийлар Кенгашининг манзилли дастури тузилди ва уни ижро этиш юзасидан вазифалар белгиланди.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
-
Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди
06.05.2024, 13:39
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
Фикрингизни қолдиринг