Тадбиркорликка қизиқувчан ёшлар иштирокида маҳорат дарслари ташкил қилинди

10.01.2022, 12:10

Тадбиркорликка қизиқувчан ёшлар иштирокида маҳорат дарслари ташкил қилинди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан ёшларни тадбиркорликка бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида ўқув семинар ташкил этилди.

Унда партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари ҳамда фаол талаба- ёшлар қатнашди.

– Бу каби семинарлар ёшларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини оширишда яхши самара беради, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши бўлим мудири Шуҳратбек Бозоров. –Чунки семинар давомида иштирокчиларга нафақат бу борадаги кўникмаларни шакллантириш, сафдошлар сонини ошириш, тадбиркорликда қулай муҳит яратишда эътиборли мезонларни ҳисобга олиш борасида билимлар берилди. Мамлакатда янги қабул қилинаётган қонун ва қарорлар ижроси юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Семинарда “Ёшлар қаноти” гуруҳи раҳбари, ёш тадбиркор Улуғбек Қобилжонов томонидан интерактив усулда олиб борилган маҳорат дарси тадбир иштирокчиларида янада қизиқиш уйғотди.

Ўқув семинари савол жавоблар, қизғин мунозараларга бой тарзда  ўтди.

  • Кўрилди
    708
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+