Ватан ҳимоячиларига партиянинг ташаккурномаси топширилди

14.01.2022, 10:04

Ватан ҳимоячиларига партиянинг ташаккурномаси топширилди

Жаннатмакон юртда яшаётган ҳар бир фарзанд ватанига содиқ хизмат қилишдек фазилатларни муқаддас бурч деб ҳисоблайди. Сўнги йилларда ислоҳотларга ҳамоҳанг вилоятимизда ҳам ҳарбийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг оила аъзолари яшаш шароитларларини яхшилашга катта эътибор қаратиб келинмоқда. O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Ватан ҳимояси шарафли бурч!” шиори остида Наманган шаҳридаги 7254-харбий қисм ходим ва аскарлар билан учрашув ташкил этилди. 

Учрашувда  Наманган  вилоят  Кенгаши апппарат раҳбари О.Махмудов ҳамда шаҳар Кенгаши депутати С.Гаппаровалар барча ҳарбийларни ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбдан муборакбод этган ҳолда, уларга яратиб берилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишдилар.

Хизмат бурчларидан ташқари ҳарбийлар истиқомат қилаётган бино орқасида ташкил этилган томорқадаги лимонария партия ходимларини ҳайратга солди. Хаттоки ҳарбий қисмда ҳам юртбошимиз олиб бораётган сиёсатларидан бири томорқачиликни ривожлантириш йўлга қўйилган экан. Ҳарбий қисмда ўз хизмат вазифасини ситқидилдан адо этаётган бир гуруҳ ҳарбий қисм ҳодим ва аскарларига партиянинг эсталик совғалари топширилди. Ҳарбий қисм командири Подполковник У.Мамаджонов O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши аппарат раҳбари О.Махмудовга доимий ҳамкорлиги учун ҳарбий қисм қўмондонлигининг ташаккуромасини топширди. Партия жамоаси томонидан топширилган байрам табриги конвертлари ҳарбий қисм ходим ва аскарларига кўтаринки руҳ бағишлади.

  • Кўрилди
    247
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+