Карманада ИИБ ходимлари ва ҳарбийлар ўртасида “заковот” беллашуви ўтказилди

14.01.2022, 10:28

Карманада ИИБ ходимлари ва ҳарбийлар ўртасида “заковот” беллашуви ўтказилди

Карманада Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Заковот” беллашуви ўтказилди. O'zLiDeP Кармана туман Кенгаши, “Аёллар қаноти” фаоли Л.Наврўзбоева ташаббуси билан ташкил этилган “Ватан - менинг шаънимсан!” деб номланган байрамолди тадбирни O'zLiDeP Кармана туман бўлими аппарат раҳбари Я. Худойберганов табрик сўзи билан очиб берди.

Шундан сўнг тадбир меҳмонлари Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоари Ш.Шерназар ҳамда Ҳ.Ғаффоровалар сўзга чиқиб, беллашув қатнашчиларини байрам билан табриклашди, ўтказилаётган кучлар ва билимлар синови олдидан уларга омад ва мувақффақият тилашди.

Тадбирда Кармана туман ИИБнинг “Қалқон” ҳамда 99368-сонли ҳарбий қисмнинг “Жасорат” ёшлар жамоалари ўзаро куч синашишди.

Беллашув давомида иштирокчиларга Кармана тарихи, мамлакат сиёсати, шунингдек, бадиий адабиёт бўйича қатор саволлар берилиб, ҳарбийларнинг бу борадаги билимлари текширилди.

Савол-жавоблар викторинаси ҳайъат аъзолари томонидан одилона баҳоланди, Кармана туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, маййор У.Дадабоев томонидан ғолиб гуруҳ номи тантанали равишда  эълон қилинди.

Тадбирнинг якунловчи қисми Ёзувчилар уюшмаси аъзоларининг чиқишлари билан мушоирага айланиб кетди. Ватанга садоқат, она диёрга муҳаббат мавзусида ёзилган шеърлар тингланди.

Кутубхона марказида ёрқин тассуротлар билан ўтган байрам тадбири сўнггида заковотчи ёшлар O'zLiDePнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди, кутубхона мамуриятига эса Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” асари тақдим қилинди.

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    357
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+