Маҳаллаларнинг ёшлар етакчилари O’zLiDeP сафига қабул қилиняпти

17.01.2022, 12:02

Маҳаллаларнинг ёшлар етакчилари O’zLiDeP сафига қабул қилиняпти

Барчамизга маълумки, шу кунларда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барча ҳудудларда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси ва маҳаллаларда ёшлар етакчилари ўз вазифасига киришди.

Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш айнан O’zLiDePнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб Нарпай туманида “O’zLiDeP, депутат ва маҳалладаги ёшлар етакчисининг ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.      

Тадбирда партия ва маҳаллаларнинг ёшлар етакчилари билан ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган таклифлар билдирилди.

Хусусан, партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналишидаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида барча туман (шаҳар) Кенгашлари қошида “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолият юритиб келмоқда. Ушбу гуруҳ фаолиятини янада жонлантириш, гуруҳ аъзолари таркибига шижоатли, янгича фикрлайдиган, ташаббускор ёшларни, жумладан маҳаллалардаги ёшлар етакчиларини ҳам жалб этиш, партиянинг ёшлар йўналишидаги амалий тадбирлари ва лойиҳаларини туманда самарали ташкил этиш, шунингдек ёшларнинг депутатлар билан яқин ҳамкорлигини кучайтириш борасидаги қатор таклифлар ўртага ташланди.

Тадбир доирасида 20 нафарга яқин маҳаллалрнинг ёшлар етакчилари O’zLiDeP аъзолари сафига қабул қилинди.                                    

Қодир Шойимов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    274
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+