Фахрийлар кенгаши аъзолари иштирокида мулоқот ўтказилди

21.01.2022, 15:45

Фахрийлар кенгаши аъзолари иштирокида мулоқот ўтказилди

Онлайн тарзда ташкиллаштирилган тадбирда партия Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов, партия вилоят Фахрийлар кенгаши раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиётов, партия туман Фахрийлар Кенгашлари раислари, депутатлар, партия фаоллари иштирок этдилар.

Маълумки, мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Кейинги беш йил ичида бу борада 20 та ҳуқуқий-норматив ҳужжат қабул қилинди ва 16 тадан ортиқ меъёрий ҳужжат такомиллаштирилди. Нуронийлар учун “Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди. 3 мингдан ортиқ фаол кексанинг “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги”, 1 ноябрдан 30 ноябргача бўлган давр эса “Кексалар туризм ойлиги” деб эълон қилиниши кексаларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятга моликдир. Халқимиз, давлатимиз эътибори, ғамхўрлигидан илҳомланган нуронийларнинг ижтимоий фаоллиги ошиб боряпти, улар ҳам мамлакат тараққиётида ўзларининг ўрни ва ҳиссаси борлигини ҳис этяптилар. Бугунги кунидан рози ҳолда, тилда шукроналари ҳамда ёшлар тарбиясидаги ҳақиқий ибратлари билан Ватанимиз равнақи йўлида ҳаракат қиляптилар.

Шу ўринда партия ҳудудий партия Кенгашлари қошида Фахрийлар кенгашини тузилиб, унга бой ҳаётий ва меҳнат тажрибасмга эга, эл ҳурматини қозонган фахрий партия аъзолари киритилди. Айни пайтда улар, партиямизнинг мафкуравий ва сиёсий фаолиятини мустаҳкамлаш, партия фахрийларининг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга партия позициясидан келиб чиқиб таклифларни тайёрлаш, партия Кенгашлари томонидан ўтказилаётган оммавий-сиёсий, маданий тадбирларни ўтказиш ва партия фаолиятига тааллуқли бошқа кўплаб ишлар амалга оширилишига кўмаклашишга киришдилар.

Онлайн мулоқот давомида Фахрийлар кенгаши аъзолари томонидан амалга оширадиган ишлар самарадорлигини ошириш масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди. Энг долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Дилшод Турсунбоев

 O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

бўлими мудири.

 

  • Кўрилди
    267
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+