Депутатлар аёллар муаммоларини ўрганди

31.01.2022, 16:29

Депутатлар аёллар муаммоларини ўрганди

Маълумки, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ташаббуси билан ҳудудда маҳаллабай, хонадонбай ишлаш тизими йўлга қўйилиб, ушбу хайрли амалиёт Бўка туманидан бошланган эди. Мазкур хайрли ташаббус бутун вилоят бўйлаб кенг қулоч ёйди.

Бугун Ангрен шаҳрининг "Жигаристон"  маҳалласида давом этаётган ободончилик ишлари билан бир қаторда хонадонларни бирма-бир ўрганиш жараёни ҳам олиб борилмоқда.

O’zLiDeP Ангрен шаҳар Кенгаши ва халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашидаги партия депутатлари ҳам бунга четдан қараб туришмади. O’zLiDeP шаҳар Кенгаши аппарати раҳбари Муқаддам Нарбаева ҳамда депутатлар Зойидулла Шоисматов, Ҳусниддин Тургунбаевлар "кўчабай",  "хонадонбай",  "фуқаробай" тизими асосида иш кўриб, ҳудуддаги ҳар бир хонадонни яқиндан ўрганишди.

 Маҳаллада истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг яшаш тарзи, уларни қийнаётган муаммолар билан ҳам қизиқишди.

Хотин-қизларнинг яшаш шароитини пухта ўрганиб чиққан партия фаоллари уларнинг ҳар бирига индивидуал ёндашган ҳолда зарур амалий кўмак бериш билан бирга ўз ҳуқуқий маслаҳат ва тавсияларини беришди.

Шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида аёллар орасидаги ишсизлик даражасини 2 марта камайтириш, 700 мингдан зиёд ишсиз хотин-қизларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдек эзгу мақсад ўрин олгани кенг имкониятлар эшигини очиб берганини тушунтиришди.

                                                                        Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

 

  • Кўрилди
    263
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+