Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари O‘zLiDeP сафига қўшилмоқда

31.01.2022, 16:40

Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари O‘zLiDeP сафига қўшилмоқда

O‘zLiDeP Ширин шаҳар Кенгаши томонидан шаҳар ҳудудидаги 7 та маҳаллаларда ўз фаолиятини бошлаган Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

Бир жиҳатдан бу ёшларнинг партиямизга аъзолиги бўлса, иккинчи томони уларнинг ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этишади.

Мазкур учрашувда Президентимизнинг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти ва амалга ошириш механизмлари тўғрисида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Тадбирда ёшлар ишлари агентлиги вакилларининг 4 нафари партия сафига қабул қилинди. Мулоқот давомида ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакиллари билан ҳар бир маҳаллада ёшлар масалалари йўналишидаги ишларни партия билан ҳамкорликда олиб боришни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Вакилларнинг ишини жадаллаштириш, ҳар бир ишнинг самарадорлигини назорат қилиш ва муваффақиятларни оммалаштириш мақсадида вакилларга туман ҳокимлиги томонидан планшетлар совға қилинди.

    O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    640
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+