Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

08.02.2022, 14:45

Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан ҳамкорлик  йўлга қўйилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” вилоятдаги 1123 та маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилган.

Президентимизнинг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш ва ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

- Самарқанд вилояти бўйича 1123 маҳалла фуқоралари йиғинларидаги ёшлар етакчилари вилоятдаги партия “Ёшлар қаноти”  билан ҳамкорликда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига. Партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналишидаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида барча туман (шаҳар) Кенгашлари қошида “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолият юритиб келмоқда, - дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят  Кенгаши Ёшлар ва Бизнес тузилмалар  билан ишлаш  бўлими мудири Қодир Шойимов.

Вилоятдаги барча маҳаллаларда иш бошлаган ёшлар етакчиларидан 244 нафари партия аъзолари ҳисобланади. Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари партия “Ёшлар қаноти” фаоллари билан ҳамкорликда ҳар бир маҳаллада ёшлар билан манзилли ишлаб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шарт-шароит яратишда ташаббускор бўлишмоқда.

Насиба Мўминова,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    479
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+