Ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

11.02.2022, 15:08

Ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Президентимизнинг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ижросини  қатъий амалга оширишда партиянинг фаол иштирокини таъминлаш доирасида ишчи гуруҳининг ташкилий  учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув партия ишчи гуруҳларининг “Инсон қадри учун” тамойили асосида  халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш,  иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда партиянинг кўмаги билан боғлиқ  турли соҳалар  бўйича йиғилишлари доирасидаги  навбатдаги  тадбир бўлди.

Ушбу ишчи гуруҳи Шавкат Мирзиёев томонидан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг  Тараққиёт стратегиясида белгиланган изчил мақсадларни амалга оширишда партия тузилмаларининг яқин мувофиқлашувини  таъминлаш мақсадида ўз фаолиятини Ўзбекистоннинг очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат юритиш каби йўналиши бўйича бошлайди.

O'zLiDeP Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    513
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+