Олтинкўлда партия аъзолари сони 15 нафарга кўпайди

11.02.2022, 17:09

Олтинкўлда партия аъзолари сони 15 нафарга кўпайди

O’zLiDeP Андижон вилоят кенгаши қошидаги Фахрийлар Кенгаши раислари, аъзолари, партия фаоллари, депутатлар томонидан маҳаллаларда, ташкилот ва муассасаларда, тадбиркорлик субъектларида аҳоли вакиллари билан амалий мулоқотлар, давра суҳбатлари олиб борbkмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири Олтинкўл туманидаги “Хуршид” хусусий тиш  даволаш ва қўйиш стомотологиясида бўлиб ўтди.

Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси дастуридаги йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

-Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар моҳиятини ҳар бир юртдошимиз чуқур англаши зарур, - дейди муассаса масъул ходими Хуршидбек Шокиров. – Чунки мазкур воқелик мамлактимиз келажагини белгиловчи муҳим қарордир. Ўзим шу партия аъзосиман. Тараққиёт стратегияси  билан танишиб, амин бўлдимки, ундаги ҳар бир йўналиш бугунги изчил ислоҳотларимизнинг мантиқий давомидир.

Тадбир давомида сўз олганлар етакчи партиянинг сўнгги беш йилликдаги фаолияти мобайнида қўлга киритилган ютуқлари ва дастурий мақсад вазифалари хусусида фикр алмашдилар. Ўтказилган тадбир иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотгани қизғин савол-жавобларда намоён бўлди ва 15 нафар муассаса ходимлари партия сафига қабул қилинди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    284
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+