“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ёшлар ўз бизнесларини йўлга қўймоқда

15.02.2022, 15:26

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ёшлар ўз бизнесларини йўлга қўймоқда

O`zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши томонидан  “Тижорат банкларидаги кредитлар ажратилиши ҳолати” мавзусида мулоқот ўтказилди. Мазкур тадбир “Ҳар бир оила – тадбиркор” деган олижаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этиш, жамиятда фаол тадбиркорлик маданиятини шакллантириш мақсадида ташкил қилинди.

Тадбирда “Агробанк АТБ”  Улуғнор туман филиали масъул ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган партия фаоллари, тадбиркорликка қизуқувчи ёшлар иштирок этдилар. Унда сўз олган банк масъул ходими банк филиали томонидан туманда яшовчи фуқароларга ва ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган тадбиркорларга  “Ҳар бир оила-тадбиркор” Дастури доирасида имтиёзли кредит маблағлари 3 йил муддатга 6 ой имтиёзли давр билан, йиллик 14 % устама хақ тўлаш шарти билан имтиёзли кредит маблағлари ажратиб берилаётганлигини ва қилинаётган амалий ишлар юзасидан атрофлича маълумот бериди.

-Биз бугун тадбиркорлик йўналишлари бўйича чиқарилаётган сўнги қарорлар ва лойиҳалар билан ташкилотчилар томонидан тўлақонли маълумотларга эга бўлдик. Мен ўз бизнесимни бошлаб, тадбиркорлигимни йўлга қўйишни мақсад қилдим, - дейди биз билан суҳбатда тадбир иштирокчиси Дилшодбек Жўраев.

Умуман олганда, бугунги кунда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, хусусан, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. O`zLiDeP Улуғнор туман кенгаши томонидан ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларига қанот бўлмоқда.

  • Кўрилди
    623
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+