Депутат талаба ёшлар билан мулоқотда ҳамкорликда ишлашга келишиб олди
23.02.2022, 17:31
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши «Ёшлар қаноти» томонидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса ёшларга оид давлат дастури доирасида олиб борилаётган ишлар, қабул қилинган қарор ва фармонларнинг аҳамияти, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, Тараққиёт стратегиясининг аҳамияти, унинг ҳар бир йўналиши, унда белгилаб берилган устувор вазифалар бўйича фикрлар билдирилди.
Мулоқотда бугунги кунда ёшларимизнинг ўқиб-ўрганишлари, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлиши, касб-ҳунар эгаллаши учун Давлат дастурида кўплаб ташаббуслар илгари сурилгани ҳам эътироф этилди.
Айниқса Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида айнан таълим соҳасини, инсон капиталини ривожлантиришга қаратилганлиги қайд қилинди.
Мулоқот давомида ёшларнинг ҳам фикр ва таклифлари тингланди. Талаба ёшлар мамлакатимиз қонунлари ва қонуности ҳужжатларни умумий таҳлил қилиш мақсадида O’zLiDeP ва Юридика факультети билан кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиш, клублар ташкил этиш ва учрашувлар ўтказиш бўйича ўз таклифини билдириб ўтишди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг