Энг олис ҳудудларда ҳам БПТнинг ҳисобот сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда

23.02.2022, 17:26

Энг олис ҳудудларда ҳам БПТнинг ҳисобот сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда

Бошланғич партия ташкилотларининг олис ҳудудлардаги ҳисобот сайлов йиғилишлари қандай ўтмоқда?

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманидаги 18-сонли умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган “Зиёнур” БПТда бўлиб ўтган ҳисобот –сайлов йиғилишида 57 нафар партияга хайрихоҳлар ва ЎзЛиДеП аъзолари  иштирок этишди.

Йиғилишда дастлаб OzLiDeP бошланғич партия ташкилотининг 2021 йилдаги иши танқидий таҳлил қилиниб, БПТ раисининг йиллик ҳисоботи муҳокамага қўйилди, “Зиёнур” БПТ фаолиятига оид хатолар ва йўл қўйилган камчиликлар ўртага ташланди.

Шунингдек, қуйи бўғиннинг йил давомида партия аъзоларини кўпайтиришга қаратилган эътибори, тарғибот-ташвиқот ишларидаги ҳудудий партия ташкилотига кўрсатган амалий ёрдамлари эътироф этилди.

Шу билан бирга “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”даги белгиланган йўналиш ва мақсадлар бўйича йиғилганларга маълумотлар бериб ўтилди ҳамда ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2022 йилдаги устувор вазифалари белгиланиб олинди.

БПТ фаолиятини янада жонлантириш, аъзолар сонини яна камида 30 нафарга кенгайтириш таклифи маъқулланди.

                                                      М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий ишлар бўлими мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    559
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+