БПТ сарҳисоби: Конимехда партия аъзолари сони 1000 нафардан ошади

23.02.2022, 17:27

БПТ сарҳисоби: Конимехда партия аъзолари сони 1000 нафардан ошади

O'zLiDeP Конимех тумани бўлими тасарруфидаги 5-шимолий кон бошқармасига қарашли “НГМК-РУ 5” номли бошланғич партия ташкилотида навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

БПТ етакчиси ўтган бир йилги фаолияти бўйича ҳисобот берди. Хусусан, БПТ бурчаги ва партиявий тарғибот воситалари билан жиҳозланиши, бириктирилган аъзолар таркиби, 2021 йил давомида БПТ етакчиси ташаббуси билан ўтказилган тадбирлар сони ва сифати, кўтарилган масалаларнинг ҳал этилиши холатлари кўриб чиқилди.

Ҳисобот  натижаларига кўра БПТ раиси этиб  Р. Заитов номзоди қайта  овозга қўйилди ва бир овоздан мақулланди.

Йиғилиш якунида аъзолар сонини шу йил ҳисоби бўйича минг нафарга чиқариш БПТ режасига киритилди.

Шунингдек, энг фаол аъзоларга партия тарғибот материаллари ҳамда янги аъзоларга аъзолик  гувоҳномалари тарқатилди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий ишлар бўлими мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    730
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+