Қуйи бўғинларнинг сарҳисоб йиғилишлари давом этмоқда

24.02.2022, 15:43

Қуйи бўғинларнинг сарҳисоб йиғилишлари давом этмоқда

Китоб – инсонни  маънавий  камолот сари етакловчи  восита, илм дурдоналарини авлодлардан авлодга китоб илитади, ёритади ва нурлантиради. Китобга меҳр қўйган, китоб  орқали  дунёни  англаган инсон ёмонликдан  йироқ бўлади, доим эзгулик ҳақида ўйлайди, эзгу ишларни амалга оширишга   интилади.

- Шундай экан, юртимизнинг янада гуллаб ривожланиши учун, ёшларимиз орасида китобхонликни янада ривожлантириш орқали ўз ҳиссамизни қўшиб келмоқдамиз, - деди Қорақалпоғистон Республикаси болалар китобхонаси бошлиғи Зульфия Сейтниязова.

Партия  томонидан ёшлар орасида китобхонликка қизиқувчан ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида йил давомида “O’zLiDeP кутубхонаси”  лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда. Мазкур лойиҳанинг партия аъзолари орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида кутубхоналар билан ишлаш йўлга қуйилган.

Таъкидланганидек, мазкур кутубхона қошида қуйи бўғин 2019 йили ташкил қилинди. Республика болалар кутубхонаси қошидаги бошланғич ташкилотда  ишчи  ходимларнинг  33 нафари  барчаси  партияга аъзоликка қабул қилинган бўлса, шуларнинг 17 нафарини  ёшлар ташкил этади.  

Болалар кутубхонаси билан партиянинг Нукус шаҳар Кенгаши биргаликда  ўтган йиллари акциялар ўтказилди. Бу эса ўз навбатида   соҳадаги вазифаларни  мустаҳкамлаш мақсадида кутубхона  ходимларининг  сиёсий саводхонлигини  оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур кутубхона қошидаги қуйи бўғинда ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиғилишда  бошланғич  партия ташкилотининг ўтган йили олиб борган ишлари ва жорий йилда амалга оширилиши белгиланган иш-режаси бўйича масалалар муҳокама қилинди.    

 Йиғилиш давомида партия томонидан республика Болалар кутубхонаси фондига  Президентимизнинг китоблари совға қилинди.   

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    524
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+