Спикер ўринбосари қорақалпоғистонлик талаба ёшлар билан мулоқот қилди

25.02.2022, 17:14

Спикер ўринбосари қорақалпоғистонлик талаба ёшлар билан мулоқот қилди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Депутат ва ёшлар” мавзусида талаба ёшлар билан  учрашув ташкил қилинди.

 Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари,  O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов ва Қонунчилик палатаси депутати Мухтар Ибрагимов, депутат  ёрдамчилари, университетнинг   талаба  ёшлари иштирок этди.

Учрашувда Янги Ўзбекистоннинг  2022-2026  йилларга  мўлжалланган  тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти ва унинг аҳамияти, унда белгилаб берилган устувор вазифалар, мамлакатимизда олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар, айниқса барча соҳалар сингари таълим соҳасига, хусусан келажагимиз бўлган ёшларимизга қаратилаётган эътибор, ёшларга  оид  давлат  дастури  доирасида олиб борилаётган ишлар бўйича тўхталиб ўтилди.

Бугун юртимизда  барча  соҳалар қатори таълим тизимида ҳам жадал ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, соҳани  янада  ислоҳ  қилиш  бўйича  долзарб  вазифалар белгилаб берилди. Бу борада олий таълимни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси” ва бошқа бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.  

Шу асосда кейинги бир неча ўн йилликларга мўлжалланган талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, олий таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган стратегик мақсад ва вазифалар белгилаб олинди ва амалга оширилмоқда.

 Яъни,  Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида тўртинчи устувор йўналиш айнан таълим соҳасини, инсон капиталини ривожлантиришга қаратилганлиги билан аҳамиятли.

Қисқа  муддатда  олий  таълим  муассасалари  сони  икки баробар ортди ва умумий қамров 28 фоизни ташкил этди. Олий таълимга қамров изчил кенгайиб, 2026 йилда 50 фоизга етказилиши кўзда тутилаётгани ёшларимизнинг глобал меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилади.

Учрашув  давомида  талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.

Қолаверса университетнинг китоб фондига Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби совға қилинди.   

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    553
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+