“O’zLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сони Бўканинг энг олис қишлоқларидан бирида ноодатий тарзда ўтказилди

25.02.2022, 17:31

“O’zLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сони Бўканинг энг олис қишлоқларидан бирида ноодатий тарзда ўтказилди

Маълумки, 2020 йил 11 майда Президентимизнинг “Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди.

Қарорга мувофиқ, республикамиз ҳудудлари босқичма-босқич қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларини етиштиришга ихтисослаштирилиши кўзда тутилганди.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича мавжуд тузилмалар фаолиятини такомиллаштириш, туманларни аниқ маҳсулот турини етиштиришга ихтисослаштириш вазифалари ҳам белгилаб берилди.

“O’zLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сони ҳам республикада қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, аҳолининг томорқадан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали моддий фаровонлигини ошириш, бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан жамоатчиликни кенг хабардор қилиш, тизимдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечими юзасидан таклифларни умумлаштириш мақсадида Бўка туманининг энг чекка маҳалласида ташкил этилди.

“Маҳаллаларни аниқ маҳсулот турини етиштиришга ихтисослаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш” мавзусидаги очиқ мулоқот Тошкент вилоятининг қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туманларидан бири Бўка тумани Чўлобод” МФЙда истиқомат қилувчи Зеби опа Бердиева хонадонида ўтказилгани бежиз эмас, албатта.

Мазкур хонадон эгаси Зеби Бердиева тумандаги ўз томорқасидан унумли фойдаланиб, йилига 3 мартадан ҳосил олиб, юқори самарадорликка эришаётган ер эгаларидан бири ҳсиобланади. Унинг 20 сотихдан иборат ер майдонидан яқиндагина исмалоқ кўкатлари йиғиб, олиниб, 60 миллион сўмлик даромад кўрилган. Ундан бўшаган жойга карам кўчатлари экилган. Бу эса, алмашлаб экиш тажрибасидан далолат беради.

Пресс-клубнинг мунозара жараёнида бўш ётган ерлардан самарали фойдаланишда маҳалла ва туман аҳолисига намуна бўлган хонадон тажрибасини оммалаштириш кераклиги қайд этилди.

Томорқадан самарали ва унумли фойдаланиб, йил давомида бир неча маротаба ҳосил олиш имкониятлари борасида тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Бугун мамлакатимизда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида олиб борилаётган ишларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталинди.

Хонадонларда етиштирилган маҳсулотни реализация қилишнинг ҳам ечимлари борасида атрофлича фикр юритилди.

Хонадонбай ишлашда айниқса, ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчиларининг ўрни беқиёс бўлаётгани таъкидланди.

Пресс-клуб иши мобайнида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли таклиф, услубий кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    723
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+