БПТ сарҳисоби: "Бахт супермаркет" мажмуасида аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси янада юксалади

28.02.2022, 16:43

БПТ сарҳисоби:

Китоб  туманидаги "Бахт супермаркет" мажмуаси бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясилан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2022 йилдаги устувор вазифалари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу мажмуада тикувчилик, гўзаллик уйи, пайнет, телевизор, радио техникаларни таъмирлаш бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият олиб бораётган бўлиб, улардан 65 нафари партия аъзоларидир. Уларнинг  24 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Ҳисобот даврида бошланғич партия ташкилоти томонидан O’zLiDeP туман Кенгаши билан биргаликда бир қатор тадбирлар ўтказилганлиги, тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалий ишлар олиб борилганлиги, кичик бизнес соҳаси вакиллари сафи кенгайганлиги ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиб берилганлиги таъкидланди. Шунингдек, йиғилишда бошланғич партия ташкилотининг 2022 йилда амалга оширилиши мўлжалланаётган ишлар юзасидан ҳам фикрлашилди.

Йиғилишда бошланғич партия ташкилоти ва унинг аъзолари томонидан кўтарилган муаммолар ва билдирилган таклифларни O’zLiDeP депутатлик гуруҳи орқали ечиш борасида таклифлар айтилди. Кўпчилик овоз билан Абдусамад Қодиров бошланғич партия ташкилоти раислигига қайта сайланди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+