Депутатлик эшитуви: Нукус туманида автомобиль йўллари ва маҳаллаларни таъмирлаш бўйича олиб борилган ишлар таҳлил қилинди

01.03.2022, 16:58

Депутатлик эшитуви: Нукус туманида автомобиль йўллари ва маҳаллаларни таъмирлаш бўйича олиб борилган ишлар таҳлил қилинди

 Халқ депутатлари Нукус туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги  йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибида Нукус тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ўтган йилда олиб борилган ишлар ва жорий йилги иш-режалари бўйича мансабдор шахсларнинг ҳисоботи тингланди.   

Йиғилишда Нукус тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори А.Арзиев ўз ҳисоботида бугунги кунда корхонага қарашли жами 139 та автомобиль йўллари  мавжуд бўлса, шундан  Республика аҳамиятидаги  йўл 30 км, маҳаллий аҳамиятдаги йўл 109 км ни ташкил этади.

Жумладан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида “Бақаншақли” ОФЙдан 10 кўча, “Ақтерак” МФЙ дан 4 кўча, “Ақманғит” ПФЙ дан 8 кўча, “Саманбай” ОФЙдан 22 та кўча, “Тақиркўл” ОФЙдан 2 кўча, “Токтаў” МФЙдан 1 та кўчада  автомобиль йўллари  ва асфальт қилиш ишлари бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги қайд этилди.

Бундан ташқари жорий йил иш-режасига кўра, республика ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини таъмирлашда, таъмирталаб йўл белгиларини алмаштириш ва пиёдалар  йўлини қуриш бўйича ҳозирги кунда манзилли дастурга киритиш бўйича ишлар олиб борилганлигини таъкидлаб ўтди.

Нукус тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ҳам ўтган йили туман ҳудудини ободонлаштириш, кўча бўйларига янгидан декоратив кўчатлар экиш борасида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Жумладан, 14 мингдан зиёд дарахтларга шакл берилиб, 12,4 км  ариқ ва латоклар тозаланди. 710 тоннадан зиёд чиқиндилар транспорт ёрдамида  махсус жойларга чиқарилди.

Ўтган йил давомида ободонлаштириш бошқармасининг ҳисобидаги  ички йўлларни таъмирлаш  бўйича ҳам ишлар олиб борилганлигини ҳисоботда қайд этди.

Йиғилишда мансабдор шахслар кун тартибидаги масалалар бўйича ўзларининг олиб борган ишларини сарҳисоб қилди. Депутатлик гуруҳи аъзолари эса мансабдор шахсларнинг ҳисоботини тинглар экан, ўзларининг фикр ва таклифларини билдириб ўтди. 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    567
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+