Ҳисобот-сайлов йиғилишларида БПТлар фаолиятига холисона баҳо бериляпти

03.03.2022, 17:07

Ҳисобот-сайлов йиғилишларида БПТлар фаолиятига холисона баҳо бериляпти

OʻzLiDeP Сиёсий  Кенгаши Ижроия қўмитасининг тегишли қарорига асосан  барча ерда бўлганидак Бухоро вилоятида ҳам жорий йилнинг 15 февралидан 15 апрель санасига қадар БПТ ларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда.

Жумладан, вилоят телерадиокомпанияси ҳузурида ташкил этилган ва ўз атрофига 20 нафар маслакдошни бирлаштирган OʻzLiDeP қуйи бўғинида  ўтказилган йиғилишда 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, жорий 2022 йил давомида БПТ раиси ва фаоллари томонидан партиянинг Бухоро шаҳар  Кенгаши  билан ҳамкорликда бажарилиши  лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида партия таянч бўғини аъзолари томонидан фаол иш олиб борилди. Эфир юзини кўрган бир қатор муаллифлик кўрсатувларида партия электорати вакиллари фаолияти ҳам ўз ифодасини топган. Партиянинг дастурий мақсад ва ғояларини тарғиб этиш бухоролик тележурналистларнинг ҳам асосий мақсадига айланган. Бу борадаги ижодий изланишлар 2022 йилда ҳам давом эттирилади.  Тараққиёт стратигияси ва 2022 йил- Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг вилоят миқёсидаги ижроси  телерадиокомпания аҳил жамоаси  ва ҳеч шубҳасиз БПТ аъзоларининг ижодий меҳнати самараси ўлароқ телетомошабинлар эътиборига ҳавола этилади.

Ҳисобот сайлов йиғилишида партия қуйи бўғинининг ўтган даврдаги фаолиятига холис баҳо берилиб, БПТ раислигига Дилфуза Сулаймонова қайта сайланди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+