Депутат хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганди
03.03.2022, 17:54
Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Рахима Юлдашева ҳам “Бир депутат – юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида ўзи сайланган ҳудуд сайловчилари билан учрашди.
Учрашувда халқ вакили мамлакатимизда кейинги йилларда барча соҳаларда олиб борилаётган ишлар, айниқса давлатимиз раҳбарининг хотин-қизларга бўлган эътибори алоҳида. Куни кеча давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб имтиёз ва енгилликлар жорий этилганини қайд этди.
Давлатимиз раҳбари бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам аёлларга боғлиқ экани, халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратишимиз кераклигини таъкидлаб ўтган эди.
Учрашув давомида хотин-қизларнинг ҳам муаммо ва таклифлари тингланди.
Жумладан, маҳалла аёллари томонидан ишсизлик ва суд-ҳуқуқ масалаларига оид муаммоларнинг борлиги аниқланди. Депутат томонидан суд-ҳуқуқ масаласи бўйича тегишли тартибда тушунтириш ишлари олиб борилган бўлса, ишсизлик масаласи бўйича туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига депутатлик сўрови юборадиган бўлди ва ечими бўйича назоратга олинди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг