Уйчининг янада кўкаламзорлаштирилишига партиямиз фаоллари сезиларли ҳисса қўшяпти

03.03.2022, 17:59

Уйчининг янада кўкаламзорлаштирилишига партиямиз фаоллари сезиларли ҳисса қўшяпти

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг олтинчи устувор  йўналиши бўйича O'zLiDeP депутатлари, фаолларидан иборат ишчи гуруҳ куч ва имкониятларини ишга солиб, “Яшил макон”, “Яшил йиллик”  умуммиллий лойиҳа ва тадбирларининг амалга оширилишида фаол қатнашяпти.

Кеча бошланган “Юртимизни яшилликка буркаймиз!” акцияси доирасида Уйчи туманининг Янгиер маҳалласи ҳудудидаги йўллар ёқалари ва бўш ётган ер майдонларига 1000 туп арча кўчати ўтқазилди. Ишчи гуруҳнинг Наманган вилоятида фаолият юритаётган аъзолари  бу хайрли тадбирни партия вилоят Кенгаши, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туман бўлими ва ободонлаштириш бўлими билан биргаликда амалга оширди.

Шунингдек, Хизиробод маҳалласидаги “Беккон” хусусий корхонаси ҳовлисига 500 тупдан зиёд павловния кўчатлари ўтқазилди.

Тумандаги 58 та маҳаллада ҳам кўкаламзорлаштириш ишлари жадал олиб бориляпти.

Қайд этиш керакки, бу йил баҳорда туман ҳудудида 749 мингта ниҳол экилиши режалаштирилган.  Ҳозирга қадар режа 30 фоизга бажарилди. Бу муваффақиятда партиямиз вакилларининг ҳам эътироф этишга арзигулик  ҳиссаси борлиги қувонарлидир.

 А.Абдуллаев,

Халқ депутатлари Уйчи

туман кенгаши депутати   

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    372
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+